phone (+99861) 572-58-71

«Тахиатош деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамияти Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 5 март 1384- сонли қарори билан ташкил этилган. 1996 йил 23 май куни Тахиатош тумани ҳокимининг 526-сонли фармойиши билан руйхатга олинган. 1996 йил 30 августда Тахиатош туман ҳокимининг 1236 – сонли карори билан «Тахиатош деҳқон бозори» МЧЖ га айлантирилган.

Жамият манзили: Тахиатош тумани – А.Фаробий кўчвси № 13 уй.

Умумий майдони 1,61 га. ни ташкил этади.

Жамиятнинг асосий иш фаолияти:

- деҳқонлар, фермер хўжаликлари, тадбиркорлар томонидан етиштирилган қишлок хўжалик маҳсулотларини, ҳамда хул мевалар, полиз махсулотлари чакана савдосини ташкил этиш;

- жамият тасарруфида ташкил этилган Савдо – харид корхонаси орқали қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдосини ташкил этиш.

Жамиятда штат жадвали буйича 22 та ходим, шу жумладан 3 нафар маъмурият ходимлари, 9 та мутахассиси, 10 та фаррош фаолият юритади.

Бозор ҳудудида Тахиатош тумани Солик иниспекцияси, хамда ветеринария санитария экспертизаси лабораторияси юритади.

ЖАМИЯТНИНГ ИШ ФАОЛИЯТИ

Жамият уз низомига асосан куйидаги фаолият турларини амалга оширади:

- савдо расталари, савдо уринлари, тургун савдо шахобчаларидан фойдаланган холда кишлок хужалик, озик – овкат ва уларни кайта ишлашдан олинадиган махсулотларининг чакана ва майда улгуржи савдосини ташкил этиш;

- юридик шахсларга ва юридик шахс булмаган якка тартибдаги тадбиркорларга бозорда савдо фаолиятини амалга ошириш хамда хизматлар курсатиш учун шартнома асосида савдо уринлари бериш;

- кишлок хужалик ва халк истеъмоли молларни Савдо – харид корхонаси оркали сотиб олиш ва сотишни ташкил этиш;

- бозор тасарруфида булган бино, иншоот ва майдонларни ижарага бериш;

- бозорда сотувчи ва харидорларга юкори маданий даражада хизмат курсатиш, сотувда сифатли кишлок хужалик, чорвачилик ва озик – овкат махсулотлари булишини таъминлаш, белгиланган турдаги махсулотлар ветеринария – санитария лабораторияси куригидан утган булишини назорат килиш;

- бозор ишларини ва бозор фаолияти билан боглик жараёнларни амалдаги санитария койдаларига, атроф – мухитни, худуддаги эпидемия, эпизоотия ва экология хафсизлигини таъминловчи нормаларга катъий риоя килган холда ташкил этиш;

- бозордаги талаб ва таклифни урганиш, сотилаётган махсулотлар нархини сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш учун Савдо – харид корхонаси оркали фермер хужаликлари, агрофирмалар билан тугридан – тугри тузилган шартномалар асосида арзон ва сифатли махсулотлар савдосини ташкил этиш;

- улчаш воситаларини, омборхоналарни ижарага бериш;

- кимматли когозларни чикариш, сотиб олиш, сотиш ва уларбилан конунда белгиланган тарзда операциялар утказиш.

ЖАМИЯТНИНГ НИЗОМ ФОНДИ

«Тахиатош деҳқон бозори» МЧЖ нинг Низом фонди 4 109 (тўрт минг бир юз тўққиз) дона акцияни ёки 4 109 000 (тўрт миллион бир юз тўққиз минг) сумни ташкил килади.

Бир дона акциянинг наминал бахоси – 1000 сум.

Шундан Тахиатош тумани ҳокимлигининг улуши 51,00 фоиз акция пакетини ташкил килади;

Жисмония фуқароларнинг улушлари 49,0 фоиз акцияни ташкил қилади;

Жамиятнинг назорат органлари.

Акциядорларнинг умумий йигилиши ва Кузатув Кенгаши бошқарув функцияларидан ташкари, ижрои органининг харакати устидан хам назорат фаолиятини амалга оширади.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хукукини химоя килиш тугрисида»ги конунга асосан, акциядорлик жамиятида молиявий фаолиятини назорат килувчи махсус орган кузда тутилган булиб, тафтиш хайати 3 кишидан ташкил топган.