phone (+99861) 572-58-71

Тахиатош тумани аҳолисини қишлоқ хўжалик махсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш, бозорлар тизимини ривожлантириш мақсадида 1996 йил 11 март кунги Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қуллаб-қўвватлаш қумитасининг 2/231-сонли буйриғи билан “Тахиатош дехқон бозори” ОАЖ ташкил этилди. Бозор фаолият юритиши учун А.Фаробий кўчаси бўйидан 1,41 гектар ер майдони ажратиб берилди ва катта хажмда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Бозорга кириб келаётган харидорлар оқими кўпайганини инобатга олиб 1996 йили бозорни янада кенгайтириш мақсадида Тахиатош шаҳар ҳокимининг 19 апрелдаги 155/4-сонли қарори билан бозорга қўшимча равишда 0,56 гектар ер майдони Чорва моллари учун ажратиб берилди, натижада бозорнинг эгаллаган умумий ер майдони 1,97 гектарни ташкил этди.

2000 йил 2 сентябрда Тахиатош шаҳар хокимининг Тахиатош деҳқон бозори ҳудудини инвентаризация қилиш тўғрисидаги 365/9-сонли қарори билан 1,6 га ер майдони белгиланди.

2003 йил 26 август кунги Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қуллаб-қўвватлаш қумитасининг 481/6п-сонли бўйриғига асос "Тахиатош деҳқон бозори" МЧЖ бўлиб қайта ташкил этилди.

Бугунги кунда асосий бозорда 192 та савдо расталари ва 124 та савдо дуконлари мавжуд бўлиб, махсулот етиштирган дехқонлар, тадбиркорларга савдо қилишлари учун берилмоқда.